Войдите в ОК

Интернета уланган компьютера нима булиши керак

1 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда автомобиль ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатни фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП, my.gov.uz) орқали олиш мумкин бўлади. Хизмат ҳозирда ишга тушган ва барча хоҳловчилар учун фаолият кўрсатмоқда.

Рухсатнома — QR-кодли электрон сертификат бўлиб, тўлов тўланган вақтдан бошлаб 2 соат ичида 1 йил муддатга берилади. Агар керак бўлса, уни қоғозга чиқартириб олиш мумкин.

1 сентябрдан бошлаб ҳайдовчилар «тонировка» учун рухсатномани ўзлари билан олиб юришлари шарт эмас: ЙҲХДХ инспекторлари планшет орқали унинг борлигини мустақил текшира оладилар.

ЯИДХП орқали «тонировка» учун рухсатномани расмийлаштириш тартибини тушунтириб ўтамиз. Эслатиб ўтамиз, энди унинг нархи 10% арзонроқ.

Войдите в ОК

Аёл эрининг жинсий аъзосини оғзига солиши ёки эр аёлининг жинсий аъзосини ўпиб-ялаши мумкинми?

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга салавот ва саломлар бўлсин!

Эр-хотин бир-бирининг танасидан лаззатланиши жоиз. Аллоҳ таоло: “Хотинларингиз сизларнинг экинзорингиздир. Экинзорингизга хоҳлаган тарафингиздан келаверинглар” – деган (Бақара, 223). Лекин эр-хотин ўртасидаги жинсий муносабатларда эр аёлининг орқасига ёки ҳайз вақтида унинг олдига яқинлик қилиши тақиқланади. Аллоҳ таоло: “Ҳайз вақтида аёлларингиздан (яъни уларга яқинлик қилишдан) сақланинглар” – деган (Бақара, 222). Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, эр-хотинлик муносабатларида исломий одобларга риоя қилиш керак. Аёл эрининг жинсий аъзосини оғзига солиши ёки эр аёлининг жинсий аъзосини ўпиши исломий одобларга зид. Қолаверса, одатда жинсий аъзолар нажосатдан холи бўлмайди. У ердаги нажосатларни оғизга кириши эса ҳаромдир. Шунингдек, жинсий аъзони ўпиш вақтида мазий чиқиб кетиш эҳтимоли бор. Мазийнинг нажосат эканида уламолар ўртасида хилоф йўқ. Шундай экан, эҳтиёт юзасидан бу ишни қилмагани афзал. Аллоҳ таоло: “Албатта Аллоҳ тавба қилувчиларни ва (ҳар хил нажосатлардан) покланувчиларни севади” – деган (Бақара, 222).

Нажосатдан тозаланган жинсий аъзони оғизга солишнинг ҳаромлигига очиқ далил келмагани учун биз бу ишни ҳаром дея олмаймиз. Лекин ҳар хил нажосат бўлиши мумкин бўлган аъзоларни Қуръон ўқийдиган оғизга солиш ярашмайди, валлоҳу аълам!

Бел нима учун оғрийди ва бундай пайтда нима қилиш керак?

Ўтириб ишлаш, жуда юмшоқ ёки қаттиқ матрасда ухлаш, ноқулай пойабзал кийиш ва ҳатто чекиш — бу одатларнинг барчаси белимизга зарар етказиши мумкин.

Бел бир неча кун кетма-кет оғриётган бўлса, оғриқ доимий равишда кучайиб бораётган бўлса, эҳтимол бу ички органларнинг жиддий касалликларининг намоёнидир. Сизга нима учун бел оғриғи бўлиши мумкинлигини ва биринчи навбатда нимани текшириш кераклиги ҳақида маълумот берамиз.

Фото: Getty Images

Ўпка

Агар оғриқ ўз-ўзидан қолмаса, одатдаги муолажаларнинг ҳеч бири — массаж, қиздирадиган гел ва ҳатто матрасни алмаштириш ёрдам бермаса, албатта шифокор билан маслаҳатлашиб, флюорография қилдириш керак. Баъзи ҳолларда юқори бел соҳасидаги ўткир оғриқ ривожланаётган пневмонияни, ҳатто ўпкада шиш пайдо бўлганини кўрсатиши мумкин. Агар чуқур нафас олаётганда бел оғриғи кучайса, бу жуда жиддий касаллик белгиси — ўпка эмболияси бўлиши мумкин. Бу аломатлар автомобиль ёки самолётда узоқ сафардан кейин пайдо бўлса, айниқса хавфлидир. Агар бир вақтнинг ўзида қон тупуриш ва заифлик кузатилса, шошилинч равишда шифокор билан маслаҳатлашиш даркор.

Буйраклар ва сийдик пуфаги

Баъзида бел оғриғи буйраклар билан боғлиқ муаммоларнинг огоҳлантирувчи белгиси бўлиши мумкин, айниқса, оғриқ ён томонга тарқаладиган бўлса.

Айниқса, оғриқ пешоб чиқариш пайтида ноқулайлик, сийдикда қон ёки сийдик рангининг ўзгариши билан характерланади. Оғриқ ўнг курак ости соҳасида сезилса, сийдик пуфаги билан боғлиқ муаммодан огоҳлантиради.

Фото: Getty Images

Умуртқа

Юқори иситма билан бирга кучли бел оғриғи, шунингдек, қўлларда увишиш ва санчиқ кузатилса, ривожланаётган умуртқа инфекциясининг белгиси бўлиши мумкин. Бу, айниқса, диабет, иммуносупрессия ёки семизликка чалинган беморларда учрайди.

Юрак

Аёлларда юрак хуружи кўпинча кўкрак қафасидаги оғриқлардан ташқари, кўнгил айниши, нафас қисилиши, ҳаддан ташқари чарчоқ, жағ ва юқори белдаги оғриқлар билан бирга келади.

Қовурғалар

Агар ҳаракат қилганда оғриқ кучайса (айниқса, бир кун олдин йиқилиб ёки бошқа жароҳат олган бўлсангиз), шифокорга бориш ва рентгенограмма қилдириш керак: бундай оғриқ қовурға ёки умуртқа поғонаси синганидан дарак бериши мумкин.

ҚЎШИМЧА ОВҚАТ БЕРИШНИ ҚАНДАЙ ТЎҒРИ БОШЛАШ КЕРАК

1. Болани берилган овқатнинг ҳаммасини ейишга мажбур қилманг. Биринчи марта қўшимча овқат беришдан асосий мақсад — қорнини тўйғизиш эмас, балки янгича овқат билан таништириш.
2. Қўшимча овқат болага эмизишдан ёки аралашмадан олдин берилсин.
3. Биринчи марта қўшимча овқат бериш 5 граммдан бошлансин ва 3-4 ҳафта ичида қўшимча овқат миқдори 150 граммга етказилсин.
4. Озиқ-овқат маҳсулотларини бола рационига маълум кетма-кетликда киритинг.
5. Янги озиқ-овқат маҳсулотларини киритиш ўртасидаги оралиқ вақт 7 кундан 10 кунгача бўлиши керак.
6. Қўшимча овқат берганда боланинг ахлатини кузатинг. Агар ахлати нормал бўлса, эртанги куни қўшимча овқат миқдорини кўпайтириш мумкин.
7. Қўшимча овқат беришнинг ҳар бир босқичида албатта ўз болалар шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

alt

Телефонингиз кузатувдами? Буни аниқлаш ва кузатувдан халос бўлиш йўллари

Телефонингиз кузатувдами? Буни аниқлаш ва кузатувдан халос бўлиш йўллари

Сўзлашувларингизни кимдир эшитаётган бўлиши мумкин
Барчамизнинг қўлимизда мобиль телефон бор, кўпчилигимиз интернетдан фойдаланамиз. Бу воситаларда ўзаро маълумотлар алмашамиз. Охирги вақтларда «сўзлашувимни бошқалар эшитмаяптими,телефоним кузатувда эмасмикин?» — қабилидаги хавотир кўпчиликни безовта қила бошлади. Айниқса, «WikiLeaks»ташкилотининг интернетда эълон қилаётган маълумотларидан сўнг ҳушёр тортишга мажбур бўляпмиз.

Шахсий ахборот хавфсизлиги — ҳар нарсадан устун
Телефонни нафақат махсус хизмат вакиллари, балки ғаразли мақсадни кўзлаган хакерлар, жиноятчилар ёки шунчаки ён-атрофингиздаги танишларингиз кузатиши мумкин. Шахсий ахборот хавфсизлиги —ҳар нарсадан устун. Шу сабаб қуйида шахсий хавфсизлигингизни таъминлашга кўмак берадиган фойдали маслаҳатлар билан ўртоқлашамиз.

Бир нечта қисқа кодлар орқали телефонингиз созламалари ҳақида ҳамда ундаги SМS ва бошқа маълумотлар ҳимояланганми, сизни бирор киши кузатмаяптими, билиб олишингиз мумкин.

*#21#
Смартфонингизда ушбу кодни териш орқали қўнғироқлар, SМS ва бошқа маълумотлар қайта манзилланганми (переадресация) аниқлаш мумкин. Экранда қайта манзиллаш кўринишлари ва маълумотлар кўчириладиган рақам пайдо бўлади. Одатда бундай қайта манзиллашни рашкчи умр йўлдоши ёки болаларни жиноятчилар ва спам-хабарлардан ҳимоялаш мақсадида ота-оналар «созлаб» қўйишади. Кўпинча, номаълум кишига бир марта қўнғироқ қилиб олиши учун телефонини бериб турган кекса кишилар бу усул «қурбони»га айланадилар. Натижада қария кузатувга олинади, қаерда яшайди, ёлғиз яшайдими, кун тартиби қанақа. кўп ҳолларда«қурбон»нинг банкдаги ҳисобларидан ҳам хабардор бўлиб олишади.

*#62#
Сизга қўнғироқ қилиб туша олишмаса, қўнғироқ, SМS ва бошқа маълумотлар қаерга йўналтириляпти — юқоридаги қисқа кодни териб рақамни аниқлашингиз мумкин. Одатда, мобиль операторингизнинг овозли чақирувларни йўналтирадиган (овозлипочта) рақами уланган бўлади.

##002#
Телефонингиздаги барча кўринишдаги қайта манзилланган рақамларни ўчириш имконини берадиган универсал код. Бу коддан фойдаланиш роуминг ҳудудида бўлганингизда жуда қулай — шунда овозли почтага йўналтириладиган қўнғироқлар учун ортиқча пул тўлашдан халос бўласиз.

*#06#
Бу код ёрдамида IMEI (International Mobile Equipment Identifier) — халқаро мобиль қурилма идентификаторини аниқлаш мумкин. Ўз смартфонингиз идентификация рақамини билсангиз, телефон ўғирлатиб қўйилганда, уни топиш имконини беради.Телефонга бошқа сим-карта ўрнатилган тақдирда ҳам, ундан қўнғироқ амалга оширилиши ҳамоноқ IMEI автомат равишда операторда «кўринади». Агар сизнинг IMEI рақамингиз бошқа бировга маълум бўлса, у смартфонингиз ҳақида билиб олади: модели, техник тавсифи ва ҳок.

Антивирусдан фойдаланинг
Агар «Android» ишлатсангиз, телефонингизда вируслар бор-йўқлигини мунтазам текшириб туринг. «PlaceRaider» — энг хавфли вируслардан бири. Ушбу троян телефонга кириб олгач, телефон камераси ёрдамида атрофни расмга олади, иш жойи ёки уйингизнинг 3D-моделини яратади, сўнг интернетга уланишингиз ҳамоноқ, йиғилган маълумотларни смартфонингиз паролларига қўшиб, ўз яратувчиларига жўнатади.

Махсус хизмат қандай кузатади?
Барча мамлакатларда хавфсизлик хизматлари мобиль операторлар билан ҳамкорликда ишлайди. Суд қарори асосида исталган мижозга тегишли камида 3 ой ичида узатилган маълумотларни уларга тақдим қилиши мумкин.

Фирибгар ва ўғрилардан қандай ҳимояланиш керак?
Нисбатан хавфсиз мессенжерлар — «Telegram»,«Chare», «Wickr» ёки «Signal»дан фойдаланиш.

Ҳар ким интернетга қандай маълумотлар жойлаш ўзи ва оиласи учун хавфсиз эканини аниқлаштириб олиши зарур. Телефон рақамингизни ҳамма билиши шартми, оилангиз, яқинларингиз ва ҳаёт тарзингиз ҳақида-чи? Шуни яхшилаб ўйлаб кўринг. Айниқса, фарзандларингиз расмини интернетга жойлаштиришда эҳтиёткор бўлинг.

Телефонга нотаниш дастурларни ўрнатманг
Фақатгина мобил оператори сизга:оила аъзоси, таниш киши ёки компания ходими қаердалигини кузатиш хизматини таклиф қилиши мумкин. Шунда ҳам ўша абонентнинг рухсати (агар у балоғатга етганбўлса)дан кейин. Мижознинг қаердалигини аниқлаб беришни таклиф қилувчи турли сайтлар ва иловаларнинг бари — фирибгарлар. Эҳтиёт бўлинг!

Интернета уланган компьютера нима булиши керак

Wi-Fi сифати ва тезлиги роутерга, унинг уйда жойлашган ўрнига ҳамда халал берувчи омилларга боғлиқ. Уйда Wi-Fi орқали интернет тармоғига уланишни истаганлар қуйидаги жиҳатларга эътибор беришлари керак бўлади.

Фото: TJournal

1. Роутер танлаш

Уланиш тезлиги ва сифатига таъсир кўрсатадиган биринчи нарса – бу роутернинг техник хусусиятлари.

Диапазонлар

Ҳар бир тўлқин ўз частотасига эга бўлиб, Wi-Fi ҳам маълум бир частота ёки ўз диапазони орқали тарқаладиган радиотўлқиндир.

Замонавий роутерлар иккита: 2,4 ва 5 ГГц диапазонда ишлайди. 2,4 ГГц диапазонидан 2000 йилдан бери фойдаланилади. У анча кенг тарқалган диапазон ҳисобланади. 5 ГГц — янги диапазон бўлиб, унинг уланиш тезлиги каттароқ.
Роутер танлашда қўшнилар қайси диапазондан фойдаланишаётганини текшириб кўриш керак. Агар қўшнилар 2,4 ГГц диапазондан фойдаланаётган бўлса, 5 ГГц диапазонга ўтиш Wi-Fi ишлаш тезлигини сезиларли даражада оширади.

Стандартлар (IEEE 802.11 a/b/g/n/ac/ad)

Уланиш тезлигига диапазондан ташқари, роутер фойдаланадиган протокол ҳам таъсир кўрсатади. Бу ишлаш стандартлари бўлиб, у тезлик, қамров ҳудуди, частота хусусиятларини ўз ичига олади.

a/b/g стандартлари эскирган ҳисобланади. Уларнинг максимал ўтказиш тезлиги атиги 54 МБит/с. n стандарти кенг тарқалган, аммо унинг ишлаш тезлиги чекланган. Замонавий ac ва ad стандартлари энг катта тезликни беради.

Процессор ва оператив хотира

Процессор частотаси роутернинг маълумотларни қанчалик тез қайта ишлаши ва узатишини англатади. Частота қанчалик баланд бўлса, уланиш тезлиги шунчалик катта бўлади.

Роутер орқали ҳар куни гигабайтлаб ахборот ўтади ва унинг хотираси қанчалик катта бўлса, у шунчалик яхши бўлади.

Антенна сони ва турлари

Аксарият роутерларда антенна қуввати децибелларда (dBi) ўлчанади., 5 dBi қувватга эга антенналар узатадиган Wi-Fi битта қаватда яхши ишлайди. Иккита қаватни Wi-Fi билан қамраб олиш учун 2 dBi қувватли антенналардан фойдаланилади.

Агарда роутерга бир вақтнинг ўзида бир нечта қурилма уланадиган бўлса антенналар сони тармоқ тезлигига таъсир кўрсатади. Антенна қанча кўп бўлса, ҳар бир қурилма тўлқинни шунчалик яхши қабул қилади.

2. Қулай жой топиш

Уланиш сифатига роутер ва қабул қилувчи қурилма орасидаги масофа, сигнал йўлидаги турли халал берувчи омиллар таъсир қилади.

Роутернинг жойлашиши

Ҳар бир роутер 30 метрдан 70 метргача бўлган қамров ҳудудига эга. Сигнал йўлида тўсиқ ва халал берувчи омиллар қанчалик кам бўлса, тезлик шунчалик баланд ва сифатли бўлади. Шунинг учун роутерни диванлар, столлар ва бошқа буюмлардан баландроқда жойлаштириш керак.

Бутун хонадон майдонини қамраб олиш учун роутерни марказга жойлаштирган маъқул. Wi-Fi қабул қиладиган қурилмалар унга яқинроқда бўлиши керак.

Роутер антенналари хонадон полига перпендикуляр ҳолатда туриши керак —90 даража бурчак остида бўлмаган антеннадан чиққан сигнал томга ёки полга йўлланади.

Халал берувчи омиллар

2,4 ГГц диапазонда Wi-Fi-роутерлардан ташқари симсиз клавиатуралар, сичқончалар, Bluetooth-қурилмалар, микротўлқинли печлар, симсиз динамиклар ишлайди. Буларнинг барчаси тўлқинга халал беради ва уланиш тезлиги ва сифатини пасайтиради.

Бундан ташқари, роутер ва қурилма орасидаги тўсиқлар, деворлар ҳам уланиш сифатига таъсир қилади.

3. Хавфсизлик

Тармоқ хавфсизлигини таъминлаш ва унга уланувчилар сонини чеклаш учун Wi-Fi тармоғини пароль билан ҳимоялаш лозим. Танланган шифрлаш услуби уланиш тезлигига таъсир қилади. Замонавий роутерлар тўртта шифрлаш услубига эга: WEP, WPA, WPA2 или WPA2 PSK.

Энг яхши шифрлаш услуби WPA2 PSK ҳисобланади. Эскирган WEP услуби уланиш тезлигини кескин камайтиради.

Юқоридагилардан шундай хулоса қилиш мумкин:

IEEE 802.11 ac стандартига эга иккита диапазонли роутер танлаш керак.

Роутер ва қабул қилувчи қурилма орасида тўсиқ бўлмаган қулай жой танлаш лозим.

Оцените статью
Fobosworld.ru
Добавить комментарий

Adblock
detector